Тошкентдаги касб-ҳунар техникуми ўқувчисини ким ургани маълум бўлди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 14532 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган махсус касб-ҳунар техникумида таълим олаётган ўқувчига нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ўқувчининг ўз курсдоши томонидан калтаклангани маълум бўлди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олиниб, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилган. Аниқланишича, воқеа икки нафар вояга етмаган ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик туфайли юз берган ва жабрланувчига унга хонадош бўлган курсдоши тан жароҳати етказган.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланган болага зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олинган. Бу бўйича алоҳида кейс очилган ва вазият доимий кузатувда. Шунингдек, назоратни таъминламаган ва бундай ҳолатга йўл қўйган муассаса масъулларига нисбатан қонуний баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 1980 йилда туғилган аёл 2022 йилда туғилган невараси ва шу ерда ўйнаётган 2017 йилда туғилган бошқа бир боланинг ўзаро жанжалига аралашиб, 8 ёшли боланинг юз қисмига қўли билан бир неча маротаба уриб, калтаклаган эди.
Live
Барчаси