Тошкентдаги каналдан 41 ёшли аёлнинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги каналдан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, 41 ёшли Д.А. исмли аёл жорий йилнинг 1 февраль куни соат 01:30 да уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Орадан 5 кун ўтиб, кеча, 6 февраль куни соат 16:00 атрофида Тошкент вилояти Зангиота тумани Наврўз кўчасидан ўтадиган “Салар” каналидан шахси номаълум мурда топилган. Тезкор суриштирув давомида ушбу мурда Д.А. экани аниқланган.

“Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган 4-сонли ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг мурдаси топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Салар” канали аёлнинг жасади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар