Тошкентдаги кафеда ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 январь куни соат 18:08 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган кафеда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Шаҳар ФВБга шу ҳақда хабар келиб тушиши билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:15 да етиб бориб, ёнғин соат 18:30 да қуршаб олинган ва соат 18:33 да бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида бино ичидаги таҳминан 50 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин кафе

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг