Тошкентдаги қабристонда ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Олтинтепа” қабристони ҳудудидаги иш фаолияти амалга оширилмайдиган бўш бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:39 да Мирзо Улуғбек тумани Миришкор кўчасида жойлашган “Олтинтепа” қабристони ҳудудида бўш бино ёна бошлагани ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари чақириқ бўйича соат 17:46 да ҳодиса жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:27 да қуршаб олинган ва соат 18:44 да тўлиқ ўчирилган.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин “Олтинтепа” қабристони ҳудудида жойлашган, иш фаолияти амалга оширилмайдиган бўш бинога зарар етказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги кафеда ёнғин чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қабристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг