Тошкентдаги Илон ота масжиди яқинида ёнғин содир бўлди

Жамият 13065
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Илон ота жоме масжиди яқинидаги бинода ёнғин содир  бўлгани акс этган видеолавҳалар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, бугун, 22 июль куни соат 18:21 да Чилонзор тумани Ал-Хоразмий кўчаси 63-уйда жойлашган қурилиши якунланмаган ошхонада ёнғин содир бўлган. Алангани ўчириш учун ФВБ томонидан 5 та ёнғин-қутқарув техникалари жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида бинонинг ички ва том қисмидан 200 квадрат метр ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Соат 18:49 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 421
Рейтинг: 3.1
t
×