Тошкентдаги “дом”ларнинг эскирганлик даражаси текширилади

Жамият

image

Энди Тошкентда кўп қаватли уйларнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар умумийлаштирилиб, уларнинг эскирганлик даражаси аниқланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида турли йилларда қарийб 12 000 та кўп қаватли уйлар қурилган бўлиб, улардан ҳар бири қандайдир эскирганлик даражасига эга. 

Шу сабаб, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Раҳимжонов ва шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари, Рақамли ривожланиш бошқармаси бошлиғи Алексей Хен ўз ходимлари билан биргаликда кўп қаватли турар жойларнинг ҳолатини инвентаризация қилиш ва баҳолаш учун ахборот тизимини яратиб, ишга туширган. 

12 нафар коммунал инспектор кўп қаватли уйларни айланиб чиқиб, томлар, ертўлалар, фасадларни суратга олади ва кўплаб мезонлар бўйича махсус тузилган сўровномани тўлдиради ҳамда ҳар бир ҳолатни беш балли тизимда баҳолайди.

Фотосуратларни жўнатиш ва сўровномани тўлдиришдан олдин инспектор "Гармония" манзиллар реестрида бинони танлайди, GPS тизими инспекторнинг координаталарини аниқлайди ва уларни текширилаётган уйнинг координаталари билан таққослайди. Агар координаталар мос келса ва фотосуратнинг асллиги текширилиб, тўғри келса, инспекторнинг киритган маълумотлари тасдиқланади. Бундан аён бўладики, офисда ўтириб, жойга бормасдан ва бинони кўздан кечирмасдан, бу ҳақда маълумот юбориш мумкин эмас.

Инспектор, шунингдек уйнинг фасади, йўлаклари, рақами, ёритиш тизими, ноқонуний қурилмалар мавжудлиги ва бинонинг бошқа параметрларини ҳисобга олади. Администратор инспекторнинг барча маълумотларини текширади ва уларни тасдиқлайди ёки баъзи маълумотларга аниқлик киритишни сўрайди.

Ҳокимликка кўра, тахминан уч ой ичида барча кўп қаватли уйларни ўрганишни якунлаш, маълумотларни умумлаштириш, уларни Тошкент шаҳри харитасига киритиш ва аниқланган камчиликларни долзарблигига кўра кучларни жамлаган ҳолда бартараф этиш бўйича оптимал режа ишлаб чиқиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг