Тошкентдаги “дом”ларнинг биридан одамлар эвакуация қилинмоқда
Жамият
−
02 Июнь 2023
19705Пойтахт Тошкентда жойлашган кўп қаватли уйдан одамлар кўчириб ўтилмоқда. Бунда хонадонларда юзага келган ёриқлар сабаб бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ Наққошлик кўчаси 3 а-уйда инсон саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсир қиладиган даражада ёриқлар пайдо бўлган. Мазкур манзилдаги туман ҳокими С.Холхўжаев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар ва туман бўлими мутахассислари томонидан фуқароларни бошқа манзилларга кўчиришга қарор қилинган.
“Ҳозирда ушбу хонадонларда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари яъни 15 та оила бошқа манзилларда истиқомат қилувчи яқинларининг хонадонларига кўчиб ўтмоқда. 17 та хонадонда яшовчи 63 нафар фуқаро эса вақтинча турар жой билан таъминланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, унда айни пайтда мутасаддилар томонидан ушбу уй аҳолисини турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ, Наққошлик кўчаси 3 а-уй 1968 йилда қурилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь