Тошкентдаги дарахтларга “паспорт берилади”

Жамият

image

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспорти яратилади. Бу ҳақда кеча, 23 ноябрь куни “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспорти яратилади. 

Дарахтларни паспортлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

босқич (2024 йил 1 мартгача) – мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);

босқич (2024 йил 1 ноябргача) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;

босқич (2024 йил 31 декабргача) – маълумотлар базаси асосида “Яшил макон” электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.

Эксперимент якунларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дарахтлар паспортини жорий қилиш назарда тутилган.

Фармон билан 2024–2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастур тасдиқланди. 

2024 йил 1 мартдан:

янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;

Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:

"in-vitro" лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

“Ўрмон уруғчилиги маркази” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;

“Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахтлар Яшил макон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made