Тошкентдаги боғлар энди тун-у кун ишлайди

Жамият 3725
image

Эндиликда Тошкент шаҳридаги боғлар ва парклар 24 соат давомида фаолият юритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан ҳоли бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.

Қарорда жамоат боғи ва кичик яшил боғларни ташкил этиш ишларига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бириктирилган. У уч ой давомида, халқаро экспертлар, меъморлар ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда, жамоат боғи ва кичик яшил боғларни қуриш концепциясини ишлаб чиқиши керак.

Шунингдек, ҳоким жамоатчилик боғи тузилиши ҳақидаги аҳолининг фикрини билиш учун жамоатчилик фикрини, ташкилий масалаларни ўрганишни таъминлаши ва таклифлар бериш учун жамоат боғи ва кичик яшил боғларни ташкил этиш имконияти бўлган ҳудудларни аниқлаши лозим. 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтда 24 соат давомида ишлайдиган паркларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилайди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×