Тошкент шаҳридаги Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олб бориаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли 31 январга қадар бир нечта ҳаракатланиш йўналишлари ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ёпиладиган йўналишлар қуйидагилар:
Сайхун кўчасидан Фарғона йўли кўчасига тўғри чиқиш йўли;
Фарғона йўли кўчасидан Сайхун кўчасига тўғри тушиш йўли;
Қайд этилишича, мазкур йўл қисмида йўл таъмирлаш ишлари жараёнида транспорт оқимини тақсимлаш учун Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари оралиғидаги қайтиш йўл бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш очилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.