Тошкентдаги бино ва унга қўшни уйда ёнғин келиб чиқди (видео)

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машҳадий кўчасида жойлашган “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди. Бу тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:20 да хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27 да етиб борган. Ёнғин соат 14:48 да ўраб олиниб, соат 15:03 да батамом ўчирилган.

Ёнғиндан “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биносининг 120 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 квадрат метр майдон сақлаб қолинган. 

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг