Тошкентдаги бешта кўча вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкентда бугун, 5 июнь куни бешта кўча автомобиль ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўйидаги кўчалар “Миробод ёшлар марафони” ўтказилиши муносабати билан соат 10:00 дан 12:00 гача автомобиль ҳаракати учун ёпилади:

•  Ойбек кўчаси бўйлаб: Ойбек ва Туркистон кўчалари чорраҳасидан Ойбек ҳамда Нукус кўчалари чорраҳасигача;

•  Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Ойбек ҳамда Чехов кўчалари чорраҳасигача;

•  Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ҳамда Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

•  Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача;

•  Ислом Каримов кўчаси бўйлаб: Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг