Тошкентдаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади

Local

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бошлаб, бир ой давомида Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:

  • Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
  • Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
  • Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.

Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиши тавсия этилади.


Tags

Rate Count

170

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends