Тошкентдаги автобусда ҳаракат пайтида ёнғин чиқди
Жамият
−
29 апрел 2023 8553 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида автобус ҳаракати пайтида ёнғин чиққани акс этган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бартараф этилганини маълум қилди.
Келтирилишича, бугун, 29 апрель куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Ракат" маҳалласи Муқимий кўчасида 2-йўналишда ҳаракатланаётган “Mercedes-Benz” автобусида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда.