Тошкентдаги андижонлик талабаларга уйига қайтиши учун бепул таксилар ажратилади

Жамият

image

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабаларни янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Янги йил байрами олдидан Тошкент-Андижон поездига чипта топиш анча қийин бўлади, автомашинада қайтиш учун эса байрам арафасида йўлкира бирмунча қиммат бўлиб кетади. Бу айниқса, талабаларни қийин аҳволга солиб қўяди. Ана шундан келиб чиқиб, талабларга қулайлик яратиш, уларга кўмаклашиш мақсадида ушбу хайрли ишга қўл урдик”, дейди Андижон Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов.

Бундан ташқари, имкон қадар кўпроқ талабаларни олиб келиш учун йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиль эгаларини ушбу хайрли ишга қўшиш таклифи билдирилган.

Маълум қилинишича, автомашиналар 27 декабрь сешанба куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан соат 12:00 да Андижонга жўнайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган андижонлик талабалар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг