Тошкентдаги 31 та ОТМда дарслар бошланиш соати кечиктирилди
Жамият
−
03 Январь 2023
9160Пойтахт Тошкентнинг қатор олий таълим муассасаларида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради. Унга кўра, аксарият ОТМларда ўқув жараёнларининг бошланиш вақтида соат 9:30 дан этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, дарслар бошланиши соатлари бўйича ўзгариш 31 та ОТМга тегишли.
Вазирликнинг маълум қилишича, пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланган.
Унга кўра, 2023 йил 9 январдан қуйидаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.
LiveБарчаси