Тошкентдаги 24 та маҳаллада чиқиндиларни йиғиш бўйича янги тизим жорий этилади
Жамият
−
23 Февраль 2021
2484Аввалроқ “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганди. Жорий йилда саралаган ҳолда тўплаш Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманидаги иккита – жами 24 та маҳаллада жорий этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматига кўра, ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар) учун мўлжалланган.
Чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳафтасига икки маротаба рангли яшил ва кулранг-сариқ стикерларли машиналар келади (ёзда кўпроқ келади). Ушбу мақсадда “Махсустранс” ОТТБ грант маблағлари ҳисобидан 59 та янги махсус машиналарини харид қилди ва уларга ҳозирги кунда стикерлар ёпиштирилмоқда. Саралаган ҳолда чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга ҚМЧни олиб чиқиш учун тўлов тарифи пасайтирилади.
Тажриба учун танланган маҳаллалар аҳолисига ҚМЧни саралаш зарурияти ҳақидаги ахборотни етказиш тадбирлари кўриб чиқилмоқда. Мактаблар ва маҳалла қўмиталарида мувофиқ мавзудаги маърузалар, қизиқарли дарслар, концертлар ва кичик ҳашарлар ташкил этилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси