Тошкентдаги 100 дан ортиқ мактаб карантинга олинди
Жамият
−
28 Апрель 2021
5146Тошкентдаги 107 та мактаб масофавий таълим шаклига ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Баҳром Бакиев хабар берди.
Айни пайтда Халқ таълими бош бошқармаси тизимига Тошкентдаги 312 та умумтаълим мактаблари киритилган. Шулардан 107 тасида таълим онлайн шаклга ўтказилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда Тошкент мактабларида 234 967 нафар ўқувчи анъанавий тарзда, 214 077 нафар ўқувчи масофадан туриб таълим олмоқда. Бу йил 68,3 мингга яқин ўқувчи мактабни битиради.
Карантинда бўлиб турган битирувчилар 14 кунлик карантиндан кейин тўртинчи чоракда давлат имтиҳонларини топширишади.
Карантинда бўлган мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар ташкил этилмоқда, шунингдек, баҳолар электрон журналга жойлаштирилиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги барча мактаблар ва боғчалар карантинга олингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси