Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 26 март юз берган ер силкиниши Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила Тошкент вақти билан 09:44 (26.03.2020 да 04:44 Гринвич бўйича) Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Координаталар 40,74 градус шимолий кенглик, 70,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 122,51 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 123 км, 4 балл.
Наманган : 103 км, 4 балл.
Андижон : 155 км, 3 балл.
Фарғона : 115 км, 4 балл.
Гулистон : 147 км, 4 балл.
Жиззах : 235 км, 3 балл.
Самарқанд : 324 км, 2 балл.
Бухоро : 526 км, 2 балл.
Термиз : 480 км, 2 балл.
Қарши : 453 км, 2 балл.
Навоий : 440 км, 2 балл.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг