Тошкентда Жанубий Корея билан ҳамкорликда онкология маркази қурилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Жанубий Корея билан мамлакатда онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган тиббиёт марказини қуриш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль билан учрашган.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасидан маълум қилишларича, томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашиб, бу борадаги алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларини белгилаб олган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарни қуриш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида ушбу мамлакатга келди. Тошкент шаҳрида касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохонани қуриш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, музокаралар чоғида ихтисослашган саратон шифохоналарини бошқариш ва қуриш юзасидан фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг