Тошкентда йўловчиларни сўккан автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди (видео)
3-саҳифа
−
25 Декабрь 2022
21246Ижтимоий тармоқларда электробусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги 81-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Б.С. томонидан содир этилган.
Йўловчиларга нисбатан муомала маданиятига риоя қилмагани ва ички тартиб қоидаларини бузгани учун ҳайдовчига нисбатан "1-Автобус саройи" филиали раҳбарияти томонидан қатъий чора кўрилиб, ҳайдовчи Б.С. ишдан бўшатилган.
Шунингдек, барча ҳайдовчилар йўловчилар билан хушмуомала бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилган.
“Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни ҳамда автобус ҳайдовчиси ёки чиптачиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақамини бизга юборишингизни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь