Тошкентда йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 22 декабрь куни Тошкентда 47-йўналишда ҳаракатланувчи жамоат автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Соат 14:50 ларда Яккасарой тумани, Бобур кўчасида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган, 01 159 FCA давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин автобус

Баҳолаганлар

580

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг