Тошкентда йўл ўртасида ўқ узган шахс иши судда кўрилди
3-саҳифа
−
24 Январь 2022
7815Аввалроқ Тошкентда фуқаро йўл ўртасида танишининг автомобилини тепиб, пневматик қуролдан ўқ узгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди.
Гап шундаки, 20 январь куни тахминан соат 11:35 ларда 1990 йилда туғилган З.С. (Spark русумли давлат рақами 01 B 292 WA бўлган автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳаси Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Г.А.ни кўриб қолган.
У билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлгани сабабли Г.А. билан ўзаро гап талашиб, унинг бошқарувидаги ВАЗ-21099 русумли 01 Т 738 NA бўлган автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узган.
Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, фуқаро З.С. қўллаган тўппонча спорт-пневматик қурол экани аниқланган. Ўзбекистоннинг “Қурол тўғрисида”ги қонунига кўра, мазкур қуролни фақат спорт майдончасида қўллаш мумкин.
Судда томонлар ўз фикрларини билдирди. Улар айбини тан олиб, қилмишидан пушаймон эканини ва ўзларига нисбатан жарима жазоси тайинланишини сўради.
Суд иккала фуқарони ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да назарда тутилган қонунбузарликни содир этгани учун 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь