Кеча, 24 март куни соат 17:55 да Тошкент шаҳрининг Авиасозлар-2 кварталидаги Муҳтор Ашрафи ва Иззат кўчалари кесишмасида охири ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Айни вақтдаги маълумотларга кўра, пиёда транспорт воситасининг “кўр ҳудуди”да бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.