Тошкентда юк машинага ортилган контейнер ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

3-саҳифа 9698
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академияси яқинидаги туннелда юк машинасини контейнери қулаб тушиб, йўлнинг катта қисмини тўсиб қўйгани ва катта тирбандлик юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 8 апрель куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган. 

Ҳайдовчи 1955 йилда туғилган Ю.С. “МАЗ-54323” русумли юк автомобилига уланган ярим тиркамага контейнер ортиб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Шу вақтда контейнернинг тепа қисми кўчадан кесиб ўтган кўприкка тегиб қолган ва контейнернинг бир томони ярим тиркама устидан ерга тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3.1
t
×