Тошкентда ЙТҲга учраган 25 ёшли ҳайдовчи вафот этди
Жамият
−
29 Апрель 2021
14182Тошкент шаҳри Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган 25 ёшли Lacetti ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 00:10 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Р. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.
Оқибатда 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси