Тошкентда ЙПХ инспекторини машина уриб кетди

3-саҳифа 25821
image
-

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходимини автомобил уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 20 апрель куни соат тахминан 10:40 да Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида юз берган. Мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ЙПХ инспектори Фарҳод Сайхаматовни А.Т. бошқарувидаги Hyundai Sonata русумли, давлат рақам белгиси 01 990 QFA бўлган автомобилда уриб юборган. 

Оқибатда ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.
 
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1090
Рейтинг: 3
t
×