Тошкентда ЙПХ автомобили дарахтга бориб урилди

Жамият

image

Фақатгина оддий ҳайдовчилар эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул бўлган орган ходимлари ҳам йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши мумкин. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ЙПХ авотомобили йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Унга кўра, жорий йилнинг  9 январь куни соат 00:20 ларда, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.И. Lacetti русумли махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг