Тошкентда йирик миқдордаги дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
26 Март 2021
4221Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 132 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.” МЧЖ фармацевти А.А. ва Ш.А. дори воситаларини дорихонадан ташқарида муомалага киритиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган “Debistal-GM” дори воситасининг ҳар бир донасини 33 минг сўмдан ҳисоблаб, 4 минг донасини 132 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва Ш.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15