Тошкентда “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши ўтказилади
Жамият
−
30 Июнь 2021
4820Эртага, 1 июль куни Тошкент шаҳрида “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ва Aфғонистон ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Хабарга кўра, йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қилади.
Аввалроқ, Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили тайинланганди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси