Тошкентда ёш йигит ўта оғир жиноятда гумонланиб, қидирувга берилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган 1991 йилда туғилган Азамат Аброл ўғли Маҳкамов қидирилмоқда.

Ички ишлар бош бошқармаси агар кимдир Азамат Маҳкамов ҳақида бирор маълумотга эга бўлса ёки унга ўхшаш шахсни кўрса, 71-235-00-02, 97-440-22-04, 94-619-00-30 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришни сўраган.

Маълумот берган шахснинг махфийлиги кафолатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг