Тошкентда яшаётган тожикистонликнинг уйидан 15 кг наркотик топилди
Жамият
−
03 Ноябрь 2022
6462Тошкент вилоятида яшовчи Тожикистон фуқароси бўлган шахснинг уйидан салкам 15 кг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди. Аниқланишича, у макзур моддани сотиш мақсадида сақлаб келган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Бекобод шаҳар ИИБ Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан “Ўзбекистон” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини шубҳали тутган 29 ёшли А.Ш. (Тожикистон фуқароси)нинг вақтинча яшаб келган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, хонадон ётоқхонасида вазни 14,9 кг бўлган (экспертиза хулосаси) гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь