Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари бошланди
Жамият
−
20 Декабрь 2020 30780 1 дақиқа
Бугун, 20 декабрь куни Тошкентда Янги йил байрами тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолига маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида Истиқлол кўчасида (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлари ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, меҳмонлар бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, балки RGB экранда қизиқарли намойишларни кўради.
Майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган. Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишлари ўтказилади.
Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00 дан кечки 22:00 гача давом этади.
Ҳокимлик байрам тадбирларида карантин қоидаларига риоя қилишни унутмасликка чақирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь