Тошкентда янги халқаро университет қурилиши бошланди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020
8578Бугун, 17 сентябрь куни пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида "Minerva World of Knowledge" халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Ушбу маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этган.
Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказдилар. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.
Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.
LiveБарчаси