Тошкентда янги бино учун қазилган ҳандаққа 2 машина тушиб кетди
3-саҳифа
−
08 июл 2023 17645 1 дақиқа
Бугун, 8 июль куни Тошкент шаҳрида қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган ҳандақнинг бир четида ер ўпирилиш ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳандақ четидаги йўлда турган Matiz ва Spark русумли автомобиллар ҳандақ ичига тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, воқеа бугун, 8 июль куни тахминан соат 12:00 ларда Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида рўй берган. Ҳодиса тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган. Тарқалган хабар юзасидан воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ ходимлари чиқиб, ўрганиш ишларини олиб борган. Автомобиллар махсус техника ёрдамида ҳандақдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август