Тошкентда яна ёнғин. Яшнободда дўкон ва 2 та МЧЖга ўт кетди

3-саҳифа 3936
image
-

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасидаги атир дўконларидан бири ёниб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Аниқланишича, бугун, 18 август куни соат 01:57 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ватандош” МФЙ Тузел-2 даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида атир-упа дўконининг 35 кв.м ва унга туташ бўлган 2 та МЧЖнинг 15 кв.м майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо дўконининг 60 кв.м майдони, МЧЖларнинг 90 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. 

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ҳам кўп қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин содир бўлганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3.1
t
×