Тошкентда яна бир шаҳарча барпо этилади

Жамият

image

Тошкентда халқаро стандартларга мос кампус барпо этилади. Кампус ҳудудида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жойлашади деб таъкидлаган ҳарбий институт бошлиғи Ҳаким Муҳиддинов “Ватанпарвар” газетасига берган интервьюсида.

Кампус бу — халқаро тилда илмий шаҳарча дегани. Бу шаҳарчада илмий-тадқиқот ўтказиш, назарияни ўрганиш, тажриба-амалиёт ўташ ҳамда яшаш учун барча шароитлар яратилади. Мазкур илмий шаҳарчада алоқа соҳасига оид ҳарбий қисм барпо этилади ва ҳарбий қисмга қўшинларда қўлланилаётган барча турдаги алоқа ва ахборот коммуникация тенологияларига оид техника ва ускуналар жойлаштирилади.

Ҳарбий қисм янги ҳарбий институт ёнида жойлашгани сабаб, курсантлар бугунги ўтган мавзусини ёки ўрганган ускунасини эртасига амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилганди.

Мазкур ҳарбий институт нафақат Тошкент ахборот технологиялари университети, балки 20 дан ортиқ таълим муассасалари, жумладан, республикадаги хорижий ҳамкор университетлар, масалан Тошкент Инҳа ва Турин университетининг 3-босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, соғлигининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Ҳарбий институтни тамомлаган курсантларга “лейтенант” ҳарбий унвони берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мудофаа вазирлиги кампус

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг