Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус юқтирган бемор аниқланди

Жамият 10984
image

2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 нафарга кўпайиб, 3874 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 844 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 365
Рейтинг: 3
t
×