Тошкентда яна 28 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар яна 51 нафарга ортди. Соат 17:00 ҳолатига кўра,  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154  нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари пойтахтда ( шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари ахоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган. Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган. 

Бугун шу соатгача 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлган.

Ҳозирда мамлакатда 1139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморни ўз назоратига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made