Тошкентда Венгрия университети очилади
Жамият
−
30 Март 2021
32802021 йилда Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети иш бошлайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирокидадаги музокараларда келишиб олинди.
Бундан ташқари, 2021-2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани қайд этилди.
Венгрия қишлоқ хўжалиги, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқчилик ҳамда уруғчилик соҳаларида тажриба ва технологиялар билан алмашишга тайёрлигини билдирди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш, жумладан, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда Венгриядан юқори малакали экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келди.
LiveБарчаси