Тошкентда вазирлар ва элчилар ёшлар билан очиқ мулоқот қилади

Бизнес

image

Ташкилотчи – пойтахт ҳокимлиги бўлган Тошкент ёшлар форуми 2021 жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Tashkent city’даги Congress Hall биносида бўлиб ўтади.

Форум Абдуқодир Тошқулов, Шерзод Шерматов, Озодбек Назарбеков ва бошқа вазирликлар раҳбарлари билан очиқ мулоқот билан бошланиб  Германия, Буюк Британия, Япония ва АҚШ каби давлатлар элчиларининг чиқишлари, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида мастер-класлар, “Абдулла Қодирий” ҳужжатли-бадиий фидьми намойиши билан давом этади.

Тадбирнинг сўнгги кунида ёшларни блогерлар ва инфлюенсерлар билан интервьюлар, ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари билан очиқ мулоқот, гендер тенглик билан боғлиқ масалалар муҳокамаси ва бошқа кўплаб қизиқарли воқеалар кутмоқда. Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари раиси Нозим Ҳусанов билан суҳбатда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Иштирокчиларга IT-технологиялар, соғлиқни сақлаш, молиявий саводхонликни ошириш, бизнес ва бошқа йўналишларда ўз таклифларини бериб, тақдимотларини кўрсатиш имконияти яратилади.

Форум Ҳукумат вакиллари ва ёшлар ўртасида кўприк вазифасини ўтовчи муваффақиятли лойиҳа бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда қатнашиш, вазирларга саволлар ва таклифлар бериш учун қуйидаги Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади:


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг