Тошкентда вақтинча сувсиз қоладиган ҳудудлар рўйхати кенгайди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентнинг тўртта –Сергели, Янгиҳаёт, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ вақтинча сув таъминотидан узиладиган ҳудудлар рўйхатини янгилади.

Эндиликда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Янги Ўзбекистон” боғида Д-1400 мм Л-475 м, Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонобод кўчасида Д-1000 мм Л-370 м ва Қипчоқ кўчасида Д-600 мм Л-200 м ичимлик сув қувурларини кўчириш жараёнида 23 июль соат 09:00 дан  24 июль соат 21:00 гача қуйидаги ҳудудларда сув таъминотида узилишлар кузатилади.

Яшнобод тумани бўйича: “Катта Олмос”, “Иқбол”, “Ўртамасжид”, “Мумтоз”, “Катта Қўйлиқ”, “Қўйлиқ Обод”, “Уйсозлар”, “Тарновбоши”, “Янгиқўрғон”, “Беҳизор” маҳаллалари, 28 ва 29- сонли оилавий шифохоналарида.

Бектемир тумани бўйича: “Абай”, “Бектемир”, “Олтинтопган”, “Ҳусайн Байқаро”, “Мажнунтол”, “Миришкор”, “Роҳат”, “Зилола”, “Иқбол”, “Чашма”, “Нурафшон” маҳаллалари, Порлоқ кўчаси, Сувсоз даҳаси -1, 2- мавзеларида. Водник қозонхонаси. 

Миробод тумани бўйича: “Қўйлиқ ота”, “Баротхўжа”, “Парвона”, “Баёт”, “Чинор”, “Янги Қўйлиқ”, “Юксалиш”, “Файзиобод”, “Оқ уй”, “Зиёнур”, “Толариқ” маҳаллаларида, Қўйлиқ мавзеси 1, 2, 3, 4 - даҳаларида, Файзиобод, Билимдон кўчалари, “Ҳаёт” ва “Даниел Хил” меҳмонхоналарида. 6-қозонхонаси.

Сергели тумани бўйича: “Қўшқўрғон”, “Хонобод”, “Қурувчилар”, “Зиёкор”, “Маданият”, “Шукур Бурхонов” маҳалла фуқаролар йиғинларида. 6-қозонхонаси. 

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Олчазор”, “Чарағон”, “Дўстлик”, “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғинларида, туман прокуратурасида.

Қуйидаги ҳудудларда сув босими камаяди:

Сергели тумани бўйича: “Қумариқ”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Сўғдиёна”, “Дарё бўйи”, “Нўғай Қўрғон”, “Виқор”, “Бунёдобод”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Навқирон”, “Иттифоқ”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Ҳабибий”, “Ташаббус”, “Янги Умид”, “Орият”, “Мархамат” маҳалла фуқаролар йиғинларида.

“Мусаффо оби хаёт” МЧЖ худуди бўйича:

Қибрай тумани бўйича: “Чингелди”, “Дўстлик”, “Жарбоши”, “Тошисти”, “Ибрат”, “Арғин”, “Миришкор”.

Зангиота тумани бўйича: “Беруний”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Истиқлол”, “Номданак”, “Тарақиёт”, “Хонободтепа”.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг