Тошкентда ўзини осган 12 яшар қиз ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида вояга етмаган 12 яшар қиз ўз яшаш хонадонида ўзини осгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги қўшимча маълумот берди. 

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни тахминан соат 18:00 атрофида 241-мактаб 7-А синф ўқувчиси 2010 йилда туғилган Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчаси 203-уйда яшовчи  вояга етмаган З.А. ўзининг яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осган ва вафот этган.

Ўқувчи нотўлиқ оилада тарбия олади. Отаси А.Д. 2 йил олдин касаллик билан вафот этган. Онаси Л.Д. ишлаш учун Туркия давлатига кетган. Вояга етмаган З.А. кўрсатилган манзилда 2 нафар акаси (бири оилали ва иккинчиси вояга етмаган) билан бирга яшаган.

Ўқувчи 24, 26, 28 ноябрь кунлари  дарс машғулотларига қатнашмаган, сабаби ўрганилганда ўқувчининг шамоллагани аниқланган. Ўқувчи қиз қўшнилар томонидан яхши тавсифланади. Синф раҳбари ва онаси ўртасида доимий уяли алоқа орқали мулоқот қилиб турилган. Ўқувчилар билан унинг ўртасида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.

Маълумот учун, суд-тиббий экспертизаси Юнусобод филиалининг 29 ноябрдаги дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан тиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия”дан юз берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3768

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг