Тошкентда уй ертўласи ёнди

Жамият

image

Кеча, 23 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин сабаб бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 17:59 да Сергели тумани Қўшкўрғон 4-тор кўчаси 127-уйнинг ертўласида бошланган. Ертўладаги эски уй жиҳозлари 10 кв.м майдонда ёнган. Ёнғиндан уйнинг 30 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаларининг ҳаракати билан ёнғин соат 18:14 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

yong‘in Sergeli tumani

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг