Тошкентда ўтказилган қўл жанги бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон 8 та медални қўлга киритди

Спорт 1480
image

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент шаҳри қўл жанги спорт тури бўйича илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун, 6 июнь куни мусобақа финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси расмий сайти хабар берди.

Беллашувлар давомида икки нафар ўзбекистонлик спортчи финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна тўртта кумуш ва иккита бронза медалларига ҳам сазовор бўлишди.

Бугун медал қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар:

Олтин медал
- Олимжон Нормуродов (70 кг);
- Мафтуна Қувондиқова (55 кг);

Кумуш медал
- Мафтуна Назикулова (45 кг);
- Жавоҳир Собитов (55 кг);
- Сабина Ражабова (55 кг);
- Жаҳонгир Жумаев (75 кг);

Бронза медал
- Шириной Зоҳидова (45 кг);
- Бекзод Атажонов (55 кг).

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×