Тошкентда учта Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
14 Февраль 2021
9198Бугун, 14 февраль куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида учта Cobalt русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙҲХББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Соат 19:00 ларда Осиё кўчасида, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) М.М. Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашаган "Кардиологоия маркази" рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва автобус бекатига урилган. Кейин бекат ортидаги автотураргоҳда тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Э. бошқариб келган Cobalt русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.Х. бошқариб келган яна бир Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.
Тўқнашув вақтида пиёда, 1988 йилда туғилган Б.М. тан жароҳати олиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.