Тошкентда учта автомобиль тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор
3-саҳифа
−
26 Январь 2235 1 дақиқа
24 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia-2, Nexia-3 ҳамда BYD машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 21:45 да туманнинг Нурафшон кўчасида ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини кескин ўнгга буриши оқибатида, шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган BYD русумли автоуловга бориб урилган ҳамда яна бошқа фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли машинаси билан ҳам тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Porsche, Lacetti ва Spark ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси