Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тўртта автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.  Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

1 ноябрь куни соат 17:15 ларда туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида 1975 йилда туғилган фуқаро В.К. ўзининг Lasetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўл четида тўхтаб турган Spark автомобилига бориб урилган.  Натижада автомашина ўзидан олдинда тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилни, Cobalt эса зарб натижасида ўзидан олдинда турган Lasetti русумли машинани уриб юборган.

Оқибатда биринчи Lasetti ҳайдовчиси B.K. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 9 ёшли бола “Москвич” уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳбоз Абдусатторов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг