Тошкентда тўқнашган 3 та автомобиль ҳайдовчилари муштлашиб кетди

3-саҳифа 11496
image

Ижтимоий тармоқларда Matiz, “ВАЗ 2107” ва Spark автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур факт бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 11:50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси Бунёдбек Р., Баҳром К. бошқарувидаги “ВAЗ 2107” русумли автомобили учун авариявий ҳолат юзага келтирган. 

Натижада юқоридаги автомобиллар ва Сардор Х. бошқарувидаги Spark автомобили тўқнашуви юз берган. Matiz ва Spark автомобиллари ҳайдовчилари “ВAЗ 2107” автомобили тўхтагач унинг ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказишган.

Келишмовчиликка 1990 йилда туғилган Баҳром К. ва 1985 йилда туғилган Бунёдбек Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Тергов олди текшируви натижасига кўра қонуний чора кўрилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 517
Рейтинг: 3
t
×