Тошкентда Tracker ЙПХ инспекторини уриб кетди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимига нисбатан содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги видеолавҳалар тарқалмоқда. Пойтахт ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ушбу ЙТҲ ўтган йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида, 1973 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинани хуштак ва жезл орқали тўхтатган. Шунда унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган К.У. Tracker русумли автомашинани бошқарувини йўқотиб, Cobalt билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда Tracker автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Ҳозирда ЙҲХБ ходимининг аҳволи яхши.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

829

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг